150 дан ортиқ фуқаронинг ишсизлик муаммоси ҳал этилди


Қораўзак тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада тегишли соҳа вакиллари сўзга чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, бу борада яратилаётган имкониятлар ҳамда бўш иш ўринлари бўйича маълумотлар беришди.

Ярмаркага туман ҳудудидаги 59 та муассаса, корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 190 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ишсиз 30 нафар фуқаро ўз мутахассислиги ва қобилиятига кўра ишга жойлаштирилди.10 нафар фуқаро тикувчилик мутахассислиги бўйича қайта касбга тайёрлашга ўқишга юборилди. 15 нафар фуқаро ҳудудни ободонлаштириш ишларига жалб этилди. Ўзини ўзи банд қилиш мақсадида 103 нафар фуқарога субсидиялар ажратилди.