Бугунги кунда барчанинг диққат-эътибори далаларда етиштирилган пахта ҳосилини нобуд қилмасдан, йиғиштириб олишга қаратилган.
Жорий йилда Элликқалъа туманидаги “Бобур-Гўзал” фермер хўжалиги пахтакорлари 70 гектар ерга пахта экиб, ундан 160 тонна “оқ олтин” олишни ният қилган. Фермер хўжалигидаги 95 нафар ишчи-хизматчилар йиғим-терим мавсумида уюшқоқлик билан меҳнат қилмоқдалар. Терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда минг сўм, иккинчи теримда 1400 сўмдан ҳақ берилиши теримчиларни моддий қўллаб-қувватлашда аҳамиятлидир.
— Бизлар ушбу фермер хўжалигида пахта теримидамиз, — дейди Муҳаббат Алламова. — Уйда бекор ўтирмасдан, мавсумда даромад топишни маъқул кўрдик. Ҳозирда кунига 130-150 килограммдан пахта тераяпмиз. Ҳар беш кунда терим пуллари берилмоқда.
Фермер хўжалигида йиғим-терим мавсуми қизғин давом этмоқда.