Яқинда Чимбой тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимлиги, прокуратура, ишчи ишлар бўлими билан биргаликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркага ҳудуддаги 51 та муассаса ва корхоналар ўзларидаги мавжуд 103 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Тадбир давомида 30 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, 23 нафар фуқарога муассаса ва корхоналардаги бўш иш ўринларига, 4 нафарига ҳунармандчилик бўйича касбга қайта ўқитиш ва тайёрлаш курсларига, 3 нафарига эса инспектор ёрдамчиси лавозимига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
— Мен гўзаллик салонини ташкил қилиб, икки нафар инсонни иш билан таъминлаган эдим, — дейди тадбиркор Жамила Жумашбаева. — Бугунги ярмаркада яна иккита бўш иш ўрни билан иштирок этмоқдаман. Албатта, бу каби меҳнат ярмаркалари ёшлар бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.