Президент Администрацияси, вазирликлар, мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳудудий сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилган оммавий қабулларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Бўзатов туманида ўтказилган навбатдаги қабулда тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, туманнинг “Кўксув” овулида истиқомат қилувчи ёш тадбиркор Азамат Халмуратов ҳам оммавий қабулга ўз лойиҳаси билан ташриф буюрди. У ёш бўлишига қарамасдан “Халмурат бажбан” чорвачилик хўжалигини ташкил этиб, маҳалладошларини иш билан таъминлаган. Эндиликда, фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Австриядан наслли қора моллар олиб келиб, сутни қайта ишлаш комплексини ташкил қилишни режалаштирган. Бунинг учун унга 2 миллиард сўм маблағ зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон Марказий банки ҳамда Халқ банки масъуллари ушбу лойиҳани шу ернинг ўзида муҳокама қилиб, А.Халмуратовга чорвачилик комплексини ташкил қилиши учун 2 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди.