Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Қаллибекович Камалов


Мурат Қаллибекович Камалов 1955 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Миллати қорақалпоқ. Маълумоти олий. 1977 йилда Давлат хавфсизлик қўмитасининг Олий мактабини тугатган.

Қораўзак тумани 63-сонли «Қоракўл» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

М.Қ.Камалов ўзининг меҳнат фаолиятини 1977 йилда ҳарбий бўлим хизматчиси бўлиб ишлашдан бошлади. 1987-1990 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Философия ва ҳуқуқ институтининг кичик илмий ходими, 1990-1991 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик корпусга хизмат кўрсатувчи «Консул» ташқи савдо ташкилоти  бош муҳандиси, 1991-1996 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги «Қорақалпоқинторг» хорижий давлатлар билан бирга ишлаш  бирлашмасининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси  директори, 1996-2010 йилларда Тошкент шаҳридаги «Stellor» шўъба корхонаси директори, 2010-2018 йилларда Тошкент шаҳридаги «Ҳуқуқий бизнес ва консалтинг агентлиги» адвокатлик бюроси маслаҳатчиси, 2018-2020 йиллар Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, 2020 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори лавозимларида фаолият олиб борди.

Мурат Қаллибекович Камалов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг шу йил 2 октябрдаги навбатдан ­ташқари саккизинчи сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси этиб сайланди.