Биз жиноятчиликка қаршимиз


Жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Биз жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остида тегишли ташкилотлар билан биргаликда турли хил тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия бошқармаси, прокуратура ҳамда тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилган.

— Маҳалла фақатгина фуқаролик жамиятининг асоси бўлиб қолмасдан, ёшлар тарбияси йўлида масъулиятли марказ ҳамдир,— дейди “Ватанпарвар” МФЙ раиси ўринбосари Райхон Бекниязова.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, республикамизда жиноятчиликнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 352 тага ёки 41,2 фоизга ошган.  Жумладан, 198 та маҳаллада яъни, 47,9 фоизида жиноятчилик юз берган. Мана шундай ҳудудларда профилактик тадбирлар кучайтирилиб, биронта жиноят содир этилмаган маҳаллаларнинг тажрибаси жорий этилади.