Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида республикамиздан 4 нафар йигит-қизларга “Меҳр-саховат” кўкрак нишони топширилди.
Шу муносабат бўлиб ўтган тантанали тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, сенатор А.Данияров, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ижрочи директори Х. Сатторов ва бошқалар пандемия даврида юзага келган ҳавф-хатарга қарши самарали курашиш ҳамда унинг оқибатларини бартараф этишда Оролбўйи кўнгилли ёшлари ҳам фаол иштирок этганини таъкидлашди.
Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, боқувчиси бўлмаган кексалар, кам таъминланган оилаларга, карантин сабабли кунлик даромад манбаини йўқотган одамларга турли озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа кундалик эҳтиёж маҳсулотларини ўз вақтида етказиб беришда фаол иштирок этган “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий координатори Болатбек Бахбергенов, 1197 қисқа рақамли “Call center” марказида беғараз хизмат кўрсатган кўнгилли ёшлардан Саламат Сайджанов, Гулзар Еркебаева, Бекбосин Адилбоевларнинг меҳнати алоҳида эътироф этилди.
Тадбирда кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.