Айтиб совумас тарона сен-сен, Олиб қурумас хизона сен-сен


Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритиб, ўзлигимизни англаш бахтига муяссар бўлдик.

Боболаримиз яратган буюк хазиналардан эмин-эркин фойдаланиш, ўрганиш имконияти бизни жаҳонаро юксак маънавият эгалари эканлигимизни кўрсатмоқда.

Ўзбек тилининг давлат тили мақомига эришиши унинг янада ривожланиши учун берилган кенг имкониятлардан бири бўлди.

Миллий тил инсоннинг ўз онаси мисоли қадрлидир.

Биз бой тарихимизни, адабиёт, маданият, санъат дурдоналаримизни тилимизнинг кенг имкониятлари ор­қали ўрганамиз.

Жаҳон тамаддунига салмоқли ҳисса қўшган боболаримиз ноёб асарлар яратиб, жаҳон тилларини мукаммал ўрганиб илм-фан тарақкиёти учун жон куйдирган.

БМТ Бош Ассамблеясининг 75 — сессиясида муҳтарам Президентимизнинг давлат тилида маъруза қилиши, юртдошларимиз қалбида фахр-ифтихор туйғуларини оширди.

Тарихга, адабиёт дурдоналарига назар ташлар эканмиз, донишмандларимизнинг тил ва унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида кўпгина бебаҳо фикрларига кўзимиз тушади.

Жумладан, Маҳмуд Қошғарий ўзининг “Девону луғотит турк” асарида “Эрдам боши тилдир”, яъни “Барча фазилатлар, эзгуликлар тилдан бошланади” деб ёзади.

Улуғ бобомиз сўз мулкининг султони  Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида тилимизнинг кенг имкониятлари, жозибаси ўта назокат билан шарҳланганлигини кўриб, қалбингиз ларзага келади.

Улуғ мутафаккир  «Лайли ва Мажнун» достонида сўз, демакки, тил айтган билан совумайдиган тарона, олган билан тугамайдиган хазина, деб таърифланади:

Айтиб совумас тарона сен-сен,

Олиб қурумас хизона сен-сен, дея таъриф беради.

Мустақиллигимиз меваси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди.

Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси, конституцияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсолларидан бирига айланди.

Демак шундай экан, уни асраб-авайлаш, авлодларга бенуқсон етказиш барча зиёлиларнинг асосий вазифасидир.

Раўаж Отарбаев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари, «Маърифат» тарғиботчиларжамияти аъзоси.