Оролбўйида олий таълим муассасалари кўпаяди


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 октябрдаги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида ва Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари сессиясида белгилаб берилган вазифалар ҳамда кенгайтирилган йиғилиш баёни қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда 3 ой муддатда Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиалини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилган эди.

Шунингдек, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади.

Оролбўйидаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қорақалпоқ халқининг атоқли намояндалари номидаги давлат стипендиялари таъсис этилади. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мазкур олий таълим муассасаси ҳузурида илмий-тадқиқот, таълим, амалиёт ва ишлаб чиқаришга йўналтириш жараёнларини ўз ичига оладиган “Кимёвий технология” илмий-технологик лаборатория кластери ташкил этилади.