Туризмни ривожлантириш давр талаби


Мўйноқ туманида Ўзбекистон Республикаси Туризм­ни ривожлантириш бўйича давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Мўйноқ тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан ўқув-семинари ташкил этилди.

Ёшларни туристлик ишларига жалб қилиш, келгусида туманда туризмни янада ривожлантириш, туристлар сонини кўпайтириш масалалари юзасидан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар туризм соҳасида норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш борасида амалга оширилаётган тадбирлар, туроператорлар ва гидлар фаолиятининг аҳамияти хусусида батафсил тушунчалар беришди. Таъкидланганидек, туризмни ривожлантириш ва кўпгина сайёҳларни жалб этишда тур маҳсулотларининг сифатини яхшилаш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам бугун туманда кўпгина бинолар, савдо ўринлари қад ростламоқда. Жумладан, меҳмонхоналар, “Ҳунармандлар аллеяси” маркази, Орол денгизининг ўтмишини акс эттирувчи экспонатлардан иборат музей, замонавий аэропорт фаолият юритмоқда.