Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида ишсиз хотин-қизларга “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ўқув курси ташкил этилиб, ўқишни муваффақиятли тамомлаган 17 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширилди.
Миллий ҳунармандчилик сирларини ўргатиш жорий йилги манзилли дастур режасига киритилган бўлиб, Тахиатош туманида каштачилик, Нукус шаҳрида гиламчилик йўналишлари бўйича 48 соатлик қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди. Ушбу ўқув курсини тамомлаган 17 нафар хотин-қизлардан 5 нафари “Ҳунарманд” уюшмасида уста сифатида рўйхатдан ўтди. Қолган 12 нафари уста ҳунармандларга шогирд сифатида бириктирилиб, уларга уюшма томонидан шогирд мақомини берувчи гувоҳномалар топширилди.