ҚДУ қошидаги академик лицейда “Ўзбекистон менинг бахтим, менинг келажагим!” мавзусида асарлар танловининг республика босқичи ўтказилди.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Танловда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларининг 6-11-синф ўқувчилари қатнашди.
Танлов якунида Тўрткўл туманидаги 14-сонли мактаб ўқувчиси М.Базарбаева биринчи, Қораўзак туманидаги 9-сонли мактаб ўқувчиси А.Қайпбергенова, Элликқалъа туманидаги 4-сонли мактаб ўқувчиси Ҳ.Қаландарова иккинчи, Нукус шаҳридаги И.Юсупов номидаги ижодий мактаб интернати ўқувчиси Л.Нурполатова, Тахтакўпир туманидаги 3-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси К.Сағинбаева ва Мўйноқ туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси А.Алимова учунчи ўринни эгаллашди.
Ғолибларга Республика Маънавият-маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари топширилди.