Қораўзакликлар ҳам маррага етди


Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларнинг самарали юритилиши,  деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари натижасида пахта далаларида мўл ҳосил тўпланди.

Қораўзак тумани пахтакорлари жорий йилги белгиланган пахта топшириш режасини бажаришди. Фермер хўжаликлари томонидан мўл ҳосил етиштирилиб, давлатга 8400 тонна пахта топширилди. Ҳосилни қисқа муддатларда сифатли йиғиб олишда фермер хўжалиги аъзолари ва теримчилар учун зарур шароитлар яратилди. Туманда баланд хирмон яратилишида “А.Досназаров”, “Есимўзак”, “Маданият” хўжаликларининг муносиб ҳиссаси бор. Ҳозирги кунда ҳам ҳудудларда пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда.