Қораўзак туманида шўрланган ерларни ювиш, экиш майдонларини лазер ёрдамида текислаш бўйича илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти вакиллари, туман сектор раҳбарлари, фермерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тумандаги “Бердақ” овул фуқаролар йиғинида жойлашган “Элеста” фермер хўжалиги далаларида ўтказилган тадбирда соҳа ходимлари сўзга чиқиб, ҳудудда шўрланиш даражасини камайтириш, агротехник тадбирлар ёрдамида экиш майдонларини пухта тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек, сувдан унумли фойдаланиб, ерларни шўр ювишга сифатли тайёрлаш юзасидан маслаҳатлар берилди.