Шу йил 5 октябрь куни пойтахтимиздаги «Турон» ўйингоҳида республикамиз кўламида ўтказилаётган «Ёшлар спорт ҳафталиги» доирасида яна бир тадбир амалга оширилди.
Ўйингоҳда тўпланган 3 мингдан кўп ўқувчи ёшлар эрталабки жисмоний тарбия машқларини биргаликда ўтказди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва Касб-ҳунар таълим бошқармаси томонидан амалга оширилган ушбу тадбирда пойтахтимиздаги барча таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчлари ҳам фаол иштирок этди.
Спорт ҳафталиги жисмоний машқ билан шуғулланувчилар сони ортишида муҳим омил бўлмоқда.