Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси “Даўит ата” чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Н.Б. бошқарувидаги “MAN” маркали юк автотранспорт воситаси тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, унда автотранспорт ҳужжатларида ва оғзаки сўровда қайд этилмаган умумий баҳоси 65 миллион сўмга тенг бўлган жами 154 дона косметика воситалари бор эканлиги аниқланди.
Ҳозирги вақтда мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича божхона органлари томонидан суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.