Журналистлар ташаббуси


Ҳозирда юртимизнинг асосий бойликларидан бири бўлган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда. Республикамиз халқи, корхона-ташкилотлар жамоаси ҳам ўз ташаббуси билан бу ишга ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқда.

Ўтган шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигининг ташаббуси билан пойтахтимиздаги бир гуруҳ журналистлар ва матбуот соҳаси ходимлари пахта теримига чиқди.

Улар Хўжайли туманидаги “Торемурат уйғир” фермер хўжалиги даласига бориб, теримчилар билан бирга пахта теримида иштирок қилдилар.

Ҳудуддаги пахта терим отрядининг бир гуруҳ илғор теримчиларига Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан таниқли ёзувчи ва шоирларнинг янгидан нашр қилинган китоблари совға этилди.