Сенат раиси жойларда лойиҳалар билан танишди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева Шўманой, Хўжайли ва Тахиатош туманларида бўлиб, мамлакатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ва кенгайтирилган йиғилиш баёнларининг ижроси бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Сенат раиси дастлаб, Шўманой туманидаги «Shomanay eco teks» масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Шу йилнинг март ойида ишга туширилган мазкур корхонага Швейцария, Япония, Туркия мамлакатларида ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар ўрнатилган. Натижада, 480 та янги иш ўрни яратилган. Бугинги кунгача 4500 тонна маҳсулот Покистон, Хитой Халқ Республикаси, Туркия давлатларига экспорт қилинган. Янги корхонанинг ишга туширилиши билан кўпгина хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Улар орасида тумандаги “Деҳқонобод” овул фуқаролар йиғинида яшовчи Салтанат Бекниязова ҳам ишли бўлди.

— Қўнғирот кимё-технология касб-ҳунар коллежини 2013 йилда тугатганман. Шу пайтгача ишсиз эдим, — дейди С.Бекниязова. — Туманимизда замонавий корхонанинг ишга туширилишини орзу қилар эдим. Бугунги кунда эса ўз мутахассислигим бўйича ишлаяпман. Ишга келиб кетишимиз учун автотранспорт ажратилган. Ишчилар махсус ­кийим-кечак, иссиқ овқат билан таъминланган. Қишлоқ хотин-қизларига бундай ­шароит яратиб берилгани учун Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

Сенат Раиси Т.Норбоева бу ерда меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Тумандаги «RANN-ОМАD» масъулияти чекланган жамиятида бир гектар майдонда иссиқхона ташкил этиш учун 4,3 миллион сўм маблағ ажратиш режалаштирилган бўлиб, шундан Жанубий Кореянинг «Myung Sung Placon»» LTD фирмасидан шартнома асосида 500 минг АҚШ доллари кредит ҳисобидан ­замонавий ускуналар олиб келиниб ўрнатилди.

Бу лойиҳа ўтган йилнинг январь ­ойида фойдаланишга топширилди ва 30 та янги иш ўрни яратилди. Иссиқхонада йилига 120 тонна бодринг етиштирилмоқда. Келажакда иссиқхонани 5 гектарга етказиш режалаштирилган. Сенат Раиси бу ерда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ­муаммолари билан қизиқди.

Ёш тадбиркор Шаҳрибону Юсупбоева ўтган йили 25 миллион имтиёзли кредит олиб миллий ва замонавий кийим-кечак тикув цехини очди. Ўз фаолиятини янада кенгайтириб, бу йил 200 миллион кредит ҳисобидан («Шоманай — Шаменай») масъулияти чекланган жамиятини ташкил этди. Тикув цехи ва гўзаллик салонида бугунги кунда 13 нафар хотин-қизлар меҳнат қилмоқда.

Карантин даврида корхонада иш тўхтагани йуқ. Бу ерда яна 13 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаш, темир дафтарга киритилган, уйда ишсиз ўтирган 65 нафар хотин-қизларни қайта касбга тайёрлаш режалаштирилган. Шу куни туманнинг сектор раҳбарлари ва депутатлари билан бўлган учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг нав­батдан ташқари сессияда белгилаб берилган вазифалар ҳақида сўз юритилди. Ушбу масалалар юзасидан ­депутатлар ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ­Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева шунингдек, Хўжайли туманидаги 1-сонли “Меҳрибонлик уйи”, Тахиатош туманидаги «Nayman agro teplica», «Atiyag gulzar» масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, туман фаоллари билан учрашди.

Учрашувларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Давлетов иштирок этди.