Депутатликка йўл


Кегайли сервис хизматини кўрсатиш касб-ҳунар коллежида депутат ва ёшларнинг шу мавзудаги учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, туман кенгаши депутатлари, тегишли соҳа вакиллари ва коллеж ёшлари иштирок этди.

Учрашувда депутатларнинг ҳуқуқ ва вазифалари, асосий ваколатлари, шунингдек, сайловчилар билан олиб борадиган ишлари, муаммоларни кўтариб чиқиш ва сессия кун тартибига киритиш ҳамда таклиф бериш қоидалари бўйича ёшларга кенг турда маълумотлар берилди.