Жамият тараққиёти учун хавфли иллат


Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон  Республикаси бошқармасида “Коррупцияга қарши кураш — барчамизнинг вазифамиз“ мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон  Республикаси бошқармаси, туман ва шаҳар давлат хизматлари марказларида бу иллатга қарши курашиш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ходимларни ҳалолликка, адолатли бўлишга ундовчи тадбирлар, давра суҳбатлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Учрашув сўнгида коррупция йўлига кириб қолганларнинг аянчли ҳаётига бағишланган видеофильм намойиш этилди. Бундай тадбирлар ходимларни ҳалол меҳнат қилишга, ёт иллатлардан узоқ бўлишга ундайди.

Маҳлиё РУСТАМОВА,

ҚДУ талабаси.