Шу йилнинг 23 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг 5 та ҳудудида футбол маҳорат мактаблари тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасига старт берилди.
Мусобақада 2003-2004-2005-2006 ва 2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўзаро беллашди.
Кубок ўйинлари шу йилнинг 23-28 ноябрь кунлари оралиғида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Навоий, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида бўлиб ўтди.
Мусобақа республика ҳудудидаги амалдаги ФИФА қоидалари асосида ўтказилди.