Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, Ўзбек миллий академик драма театри жамоаси гастрол сафари билан Нукус шаҳрига ташриф буюрди.
Театр жамоаси 25 ноябрь — 1 декабрь кунлари оралиғида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри актёрлари билан биргаликда Иззат Султоннинг “Имон”, Ўрозбой Абдураҳмановнинг “Ўжарлар” спектаклини томошабинлар эътиборига намойиш этишади.
Бу спектаклларнинг саҳналаштирувчи режиссёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Азимов.