Нукус шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг конференцияси бўлиб ўтди.
Ҳисобот – сайлов конференциясида ҳозирда Нукус шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Г.Абибуллаеванинг ҳисоботи тингланиб, фаолияти қаноатланарли, деб топилди.
Конференция кун тартибидаги асосий масала — Нукус шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раисини сайлаш эди. Бу лавозимга Гулсара Абибуллаева қайта сайланди.
Тадбир доирасида ҳунарманд ва тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги
материаллари асосида тайёрланди.