Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, тумандаги “Сарабий” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8-сонли умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳудуд ёшлари, масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими Сейдамат Авезов сўзга чиқиб, туманда ўтган давр мобайнида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилган ислоҳотлар, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан туман ҳокимига 12 та мурожаат йўлланди. Мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал этилиб, вақт талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.