ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Ёшлар қаноти» ташаббуси билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва Навоий давлат кончилик институти Нукус филиаллари талаба ёшлари иштирокида қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан “Она тилим-фахрим” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ҳар бир халқнинг ўзлигини намоён этишда ва жамият тараққиётида тилнинг ўрни ва аҳамияти муҳим эканлигини таъкидлаб, ёшларни байрам билан табриклашди.
Дарҳақиқат, тилнинг софлигини сақлаш, уни келажак авлодга соф ҳолича етказиб бериш, тил меъёрларига қатъий амал қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Учрашувда ёшлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.