Президентимизнинг “Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бутун қорақалпоғистонликларни қувонтирмоқда. Бу қарор амалга ошириладиган ҳар бир лойиҳага олимларни жалб қилган ҳолда, илмий хулосаларга асосланиб иш кўрилиши билан аҳамиятли саналади.
Қарорда ҳар битта объектда амалга ошириладиган тадбирларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бажаришда иштирок қилувчи илмий техник жиҳатдан маъсул сифатида ҳар битта объектга иккитадан олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтларидан профессор-ўқитувчилар бириктирилган.
Бажариладиган ишларга олимларни жалб қилиб, барча лойиҳалар илмий хулосалар асосида амалга оширилса, самарадорлик ҳам шунга яраша бўлади, албатта. Суғориш тармоқларини техник кўрсаткичларини экин майдонларида сув тежамкор технологиялар жорий қилинса, бу ҳам ҳудуддаги сув тақчиллигини юмшатишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Президентимиз қарори билан амалга ошириладиган қурилиш ва реконструкция ишларига олимларимизнинг бириктирилиши бизга билдирилган катта ишонч ва масъулиятдир. Биз, ҳар бир лойиҳанинг сифатли ва ўз муддатида бажарилишини таъминлаш учун бор билим ва салоҳиятимизни сафарбар қилишга тайёрмиз.
Алтингуль Джуманазарова,
Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали Мелиорация ва сув хўжалигида инвестицион фаолият кафедраси мудири, техника фанлари номзоди, доцент.