Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси маълумотига кўра, бошқарма томонидан ўтказилган тадбир давомида Қонликўл туманидаги «Қ.А.Б.» МЧЖ раиси М.С. (корхона номи ўзгартирилган) қурилиш ишларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди.
Хусусан, у фойдаланган электр энергияси миқдорини камайтириб кўрсатиш мақсадида умумий фойдаланилган электр энергияси ҳисоблагичини рўйхатдан ўтказмасдан 8 ой давомида фойдаланган. Бу билан у мамлакатга 21 миллион 519,7 минг сўм зарар келтирган.
Ушбу хатти-ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддаси 2-бўлимида назарда тутилган жиноятни содир қилган бўлса ҳам, қонунда белгиланган бир ой муддатда моддий зарарни тўлиқ қоплагани учун унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича ЖПКнинг 84-моддаси 1-бўлими 8-бандига мувофиқ, жиноий иш қўзғатишни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги.