«Бизнинг театр» илмий-амалий анжумани


Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида  «Бизнинг театр» мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда театршунос олимлар, драматурглар, театр фахрийлари, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлими раиси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Р.Сапарова, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали ўқитувчиси, театршунос Ж.Хожанов ва бошқалар маъруза қилди.

Таъкидланганидек, бундай тадбирлар ёш авлоднинг театрлар тарихи ва фаолияти ҳақида маълумотларга эга бўлиши, соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фидойиларнинг ижод йўли билан таништиришда муҳим аҳамият касб этади.

Анжуман якунида меҳмонлар эътиборига театр репертуаридаги спектакллардан лавҳалар, театрлаштирилган композициялардан иборат концерт дастури намойиш этилди.