Бугунги кунда Тахиатош туманидаги “Қушчилик” МФЙ да 516 хонадонда 1 минг 900 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд аҳолиси электр энергиясининг тез-тез узилишга тушиб, ўчиб қолиши, ТП-3 трансформаторининг эскириб, авария ҳолатида эканлиги сабабли янги трансформатор қуриб беришларини сўраб сектор раҳбарлари ҳамда депутатларга мурожаат қилишди.
Мурожаат Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгаши депутати Б.Шапиев ва 3- сектор раҳбари томонидан ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, йўлларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги боис ҳудуддаги Мичурин, Атаниязов ва Қушчилик кўчаларига шағал ётқизилиб, йўлларнинг яхшиланишига эришилди.