Ёшлар фестивали


Жорий йилнинг 18-25 декабрь кунлари оралиғида республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида Ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Мана шундай тадбир Қораўзак туманида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди. Мазкур фестиваль доирасида бир қатор кўрик- танловлар, спорт мусобақалари, учрашувлар ва концерт дастурлари ташкил этилди.

— Ёшларимиз фестивалда фаол иштирок этишди, — дейди ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Жумабек Узақбаев. — Уларни тадбиркорликка жалб этиш, чорвачилик сирларини ўргатиш мақсадида тумандаги “PANAEV FARMS” чорвачилик фермер хўжалигининг иш жараёни билан танишдик.

Тадбир доирасида ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш мақсадида соҳа мутахассислари иштирокида учрашувлар ўтказилди.