Фанлар олимпиадаси ўтказилмоқда


Шу йилнинг 5-10 январь кунлари оралиғида республикамизнинг барча умумтаълим мактабларининг 9-10-11-синф ўқувчилари орасида фанлар олимпиадасининг III босқичи ўтказилмоқда.

— Олимпиадага республикамизнинг умумтаълим мактабларидан жами 1 минг 599 нафар ўқувчи қатнашмоқда, — дейди Республика ўқув-методик маркази директори ўринбосари А.Даўлетбаев. — Уларнинг билимини ҳаққоний синовдан ўтказиш учун бошқарма ҳузуридаги методик хизмат ходимлари томонидан топшириқлар ва тест саволлари тайёрланди. Ўқувчилар билимини 100 дан зиёд профессор-ўқитувчилар, умумтаълим мактабларининг малакали ўқитувчилари баҳолаб бормоқда.

Пойтахтимиздаги “Прогресс” таълим ва ривожлантириш маркази қошидаги 46-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўтказилаётган мазкур фан олимпиадаси 10 январга қадар давом этади.