Депутат ёрдами билан пиёдалар ўтиш йўли қуриб берилди


Бугунги  кунда  Қонликўл  тумани  “Наврўз” овул  фуқаролар йиғинида 6 мингдан зиёд аҳоли  истиқомад қилади. Маҳалла аҳли  кўп йиллардан буён пиёдалар ўтиш йўлининг носозлигидан азият чекиб келарди.

— Анча йиллардан буён ушбу маҳаллада яшайман, — дейди Тимур Ембергенов. — Маҳалла ҳудудидаги 2-сонли мактабда 800 нафар ўғил-қизлар таълим олишади.  Мактабга фарзандларимиз ушбу захкашдан ўтиб боради. Шунинг учун пиёдаларнинг ўтиши учун  йўл қуриб беришини сўраб депутатга мурожат қилдик. Мазкур муаммо депутат ёрдами билан ижобий ҳал этилди.

O’zLiDeP партиясидан сайланган Қонликўл туман Кенгаши депутати Камилжан Джуманиязовнинг ташаббуси билан керакли техникалар жалб қилиниб, қисқа фурсатда аҳолининг узоғини яқин қилувчи пиёдалар ўтиш йўли қуриб берилди.