ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ ҲАМДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш ва нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамиятда тинчлик-осойишталик ҳамда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали меҳнати, шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ёшларни ватанпарварлик ва она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Жасорат» медали билан
Мухаммадиев Рустам Идрисович — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи
«Соғлом турмуш» медали билан
Маткурбанов Сардор Балтабаевич — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ Нукус ҳарбий госпитали бошлиғи
«Шуҳрат» медали билан
Эргашев Асқар Тураевич — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Нукус» халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальони назоратчиси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2021 йил 12 январь