Нукусда волейбол бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақада 12 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.
Икки кун давом этган мусобақа якунида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоаси биринчи, Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси жамоаси иккинчи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан кубок, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.