Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Экология ва атроф — муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси Беруний тумани бўлими ходимлари томонидан олиб борилган рейд тадбирлари давомида тумандаги «Махтумқули» ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Қ.Х. ўзининг ов қуроли ёрдамида 1 дона қирғовул қушини ноқонуний овлаганлиги аниқланди.
Бу билан фуқаро Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 33-моддаси талаблари бузилишига йўл қўйган. Ҳуқуқбузарга нисбатан баённома расмийлаштирилди ва тегишли жазо қўлланилди.