Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли “Баркамол авлод” болалар марказида “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Тадбир якунида бадиий ижод йўналиши бўйича Республика “Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак раҳбари Гулзада Ансатбаева, ўлкашунослик ва экология йўналиши бўйича Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак раҳбари Нилуфар Авезова, техник ижод йўналиши бўйича Қўнғирот тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак раҳбари Ўринбой Есемуратовлар биринчи ўринни эгаллади.
олибларга Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан совғалар топширилди ва улар танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.