Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, жамиятда адабиёт ва китобхонликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди.
Шулардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Кенгесбой Реймов томонидан қорақалпоқ тилига таржима қилинган Саъдулла Хакимнинг «Дебдиў», Назира Матякубованинг «Жанымдағы жақсылар» номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Г.Аннақиличева иштирок этди ва сўзга чиқди.
Тадбир ёш китобхонларда катта таассурот қолдирди.