ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛАЙЛИК!


Ёнғин билан боғлиқ бахтсиз ҳолатлар фавқулодда юз бериши ва саноқли дақиқалар ичида кучайиб, катта майдонни эгаллаб олиши, теварак-атрофга катта ҳажмда зарар етказиши билан хавфли ҳисобланади. Унга қарши курашиш нафақат соҳа ходимларининг, балки, ҳар бир фуқаронинг вазифасидир.

Ҳар қандай содир бўлган ёнғин ўша ҳудуднинг тинч­лиги осойишталиги, иқтисодиёти ва фаровон турмушига зарар келтиради.

Табиий ва ис газидан заҳарланиш, чақнаш-портлаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларимиздан бир қатор хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишлари талаб этилади.

Жумладан, иситиш печларининг тутун тортиш йўлларини тез-тез кўздан кечириш, яшаш хонадонларининг иситиш печларига ўрнатилган газ горелкаси орқали иситиш ниҳоятда муҳимдир.

Хона ичида газ ҳиди ёки ис газидан заҳарланишнинг дастлабки белгиларини сезганингизда, зудлик билан эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатиш, уйда бўлган фуқароларни тезда тоза ҳавога олиб чиқиш ҳамда зарурат бўлганда, зудлик билан «103» тиббий ёрдам хизматини чақиришингиз лозим.

Барча табиий газдан фойдаланадиган хонадонлардаги фуқароларга юқоридаги кўнгилсиз ҳолатларни сиз ва сизнинг яқинларингиз билан содир бўлмаслиги учун тунги уйқуга ётишдан аввал табиий газни бутунлай ўчириб қўйишни тавсия қиламиз. Зеро, хавфсизлигимиз ўз қўлимиздадир.

Т.НАУРУЗБАЕВ,

«Тахиатош ИЭС» АЖ БЁХТТЭБ инспектори, лейтенант.