Фаол қизлар мукофотланди


11 октябрь “Халқаро қизлар куни” юртимизда икки йилдан буён нишонланиб келинмоқда.

Шу муносабат билан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси томонидан  тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда 8-13 октябрь кунлари республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида “Хотин-қизлар спорти ҳафталиги” доирасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилиб, ҳафталикда хотин-қизлар фаол иштирок этгани таъкидланди.

Тадбирда спортнинг футбол тури бўйича “Яшил майдон маликалари” мусобақасининг республика босқичи ғолиблари, спорт ҳафталигида энг фаол иштирок этган хотин-қизлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.