Мўйноқ тумани ҳокимлигида “Оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва нуфузини янада ошириш” мавзусида хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлод тарбияси, оилавий муносабатлар, ота-онага ҳурмат, миллий қадриятларни янада асраб авайлаш каби масалалар юзасидан фикр юритилди.
— Учрашув жуда мазмунли бўлди, — дейди “Мўйноқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Генжегул Тилеўмуратова. — Дарҳақиқат, аёл, она борки, оилаларимиз тинч-фаровон, ҳаётимиз гўзал ва саодатлидир. Ёш оилаларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиб, бахтли бўлишларида ёши катта онахонларнинг, кайвониларнинг ҳаётий тажрибаси, маслаҳатлари муҳим аҳамият касб этади.
Тадбирда хотин-қизларнинг ўзини ўзи банд қилиш, оила даромадини юксалтириш, жамиятда муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиб бериш борасида тушунчалар берилди.