Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Б.Алдамуратов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Б.Айтековлар Тахтакўпир туманидаги Мулк, Қонираткўл, Белтаў овул фуқаролар йиғинларида бўлиб, ўз сайловчилари билан учрашди.
Учрашувда давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида қабул қилинаётган фармон ва қарорлар хусусида батафсил тушунчалар берилди.
Учрашувда иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Шундан сўнг, депутатлар ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактабларида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.