500 АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга тушди


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Хўжайли тумани бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари  ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида танишлари орқали ишга жойлаштириш учун 500 АҚШ долларини талаб қилган фуқаро ушланди.

Фуқаро Д.Д.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида маълум бўлганидек, фуқаро О.Х. унинг ишончига кириб, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг бирига ишга жойлаштиришни ваъда қилган. Ушбу фуқаро 2021 йил 4 февраль куни соат 16:34 чамасида Нукус шаҳридаги автотураргоҳда ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан талаб қилинган пулни олаётган вақтида ушланди. Ундан кимёвий ишлов берилган 500 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.