Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали ҳузурида ташкил қилинган Ўсимликлар карантини илмий тадқиқот маркази Нукус ҳудудий филиалида ўқув семинари ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти Ўсимликлар карантини агроном-инспекторлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
-Мазкур ўқув-семинар 8-13 февраль оралиғида ўтказилиб, унда малакали мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар томонидан дарслар олиб борилди,-дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи М.Джуманиязов. – Шунингдек, семинарда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 13 октябрдаги қарорининг мазмун –моҳияти, унда белгиланган вазифалар ҳамда ҳудудий инспекциялар томонидан жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида маълумот берилди.