Беруний туманида ёшларни иш билан таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маънавиятини юксалтириш, айниқса, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларга имтиёзли банк кредитларини ажратиш, солиқ имтиёзларини бериш, “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, “Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги 33 нафар ёшлар тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилиб, уларга махсус сертификатлар топширилди. Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва банк ходимлари томонидан бизнес юритиш бўйича дарслар ўтказилди.
— Полиграфия ҳозирги замон талабига мос бўлган соҳа, шу соҳада иш бошлаш учун банкдан имтиёзли кредит олдим, — дейди Наврўзбек Сейтимов.
Бўлажак тадбиркорларга туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи томонидан сертификатлар топширилди.