Парламентнинг оролга нигоҳи


Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н.Обломуродов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ билан Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида бўлди.

Ишчи гуруҳ томонидан «Парламентнинг оролга нигоҳи» шиори остида экологик тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари ­.Қурбонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ж.Казбеков, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экопартия фракцияси аъзолари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходимлари, Мўйноқ тумани ҳокимлиги ва ўрмон хўжалиги вакиллари иштирок этди.

Ишчи гуруҳи аъзолари Орол денгизининг суви қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Тадбир доирасида Оролбўйи ҳудудида ўрмонзорлар барпо этишда фаоллик кўрсатаётган механизатор ва ишчиларга иссиқ кийим-кечак, эсдалик совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.