Жорий йил 22 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясида Федерациянинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан 2018 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишларнинг якунига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.
Кенгаш мажлисида таъкидланганидек ҳисобот даврида фуқароларимиздан Федерациянинг туман шаҳар бўлимларига жами 516 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 346 таси ижобий ҳал қилинган. Истеъмолчиларнинг фойдасига 208 миллион 888 минг сўм қайта ҳисоблаб берилган. Уларнинг 134 таси Нукус шаҳри, 30 таси Чимбой, 21 таси Кегайли туманларига тўғри келади. Йиғилишда шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан ташкил этилган ўқув семинарлар бўйича масала ҳам кўриб чиқилди.