Тадбиркорлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгашининг раиси А.Хаитов жорий йил 19 октябрдан бошлаб республикамиздаги тадбиркор ва фермерларнинг иш фаолияти билан танишиш мақсадида шаҳар ва туманларда учрашувлар ўтказди.
Чимбой тумани ҳокимлигида ўтказилган учрашувда партия вакиллари, депутатлар, туман раҳбарлари, фермерлар иштирок этди.
А.Хаитов тумандаги “Ланэкстракт” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолияти билан танишиб, ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, А.Хаитов Нукус шаҳрида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектиларида ҳам бўлди.