Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ходимлари томонидан умумий қиймати 72 миллион сўмга тенг бўлган тиббий буюмларни божхона тўловини тўламаслик мақсадида ҳужжатларда қайд қилмасдан, яширин тарзда олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.
«Довуд ота» чегара постида Қозоғистон Республикасидан фуқаро Х.М. бошқарувида кириб келган «Форд» русумли юк машинаси пост ходимлари томонидан божхона кўригидан ўтказилганда, унда ҳужжатларда қайд этилмаган 16 комплект «Операция тўплами» тиббий буюмлар борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.