Мурожаатлар ижобий ҳал этилди


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутути Назира Матяқубова Тўрткўл тумани “Истиқлол” маҳалласида бўлиб, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган аёлларнинг муаммоларини ўрганган чоғида Бердақ кўчаси 30 уйда яшовчи Рўзимбетова Саломат тикув машиналари олиш учун, Янгибозор кўчаси 12 уйда яшовчи Бобожанова Муҳаббат паррандачилик билан шуғулланиш учун кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди.

Депутатнинг мазкур мурожаатлар бўйича олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ банки, Тўрткўл тумани филиали томонидан Рўзимбетова Саломатга 15 миллион, Бобожанова Муҳаббатга 20 миллион сўм миқдорда кредит ажратиш масаласи ҳал этилди.