Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида волейбол бўйича қизлар орасида «Универсиада -2020» танлови ва Ўзбекистон супер кубоги ғолиби шунингдек, шу йилнинг 6-10 март кунлари футзал бўйича Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 2008-йилда туғилган ўсмирлар орасида ўтказилган «Спорт мактаблари футбол лигаси» Ўзбекистон чемпионати ғолиби бўлган Қорақалпоғистон терма жамоалари аъзоларини рағбатлантириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов сўзга чиқиб, бу икки спорт жамоасини қўлга киритган ажойиб ғалабаси билан қутлади.
Дарҳақиқат, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган тренер Азат Казаковнинг шогирдлари бугунги кунда Ўзбекистондаги энг кучли жамоа ҳисобланади. Ўтган йили волейболчи қизлар «Универсиада-2020» танловида ва Жиззах вилояти билан Ўзбекистон супер кубоги учун ўтказилган уч ўйинда ғалабага эришиб, юртимиздаги энг кучли жамоаларнинг бири эканлигини яна бир марта исботлади.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 2008 йилда туғилган ўсмирлар орасида ўтказилган «Спорт мактаблари футбол лигаси» Ўзбекистон чемпионатида жами 14 жамоа қатнашган бўлса, республикамиз терма жамоаси Сурхондарё, Навоий, Қашқадарё, ярим финалда Жиззах, финалда Сирдарё вилоятлари жамоаларини мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. Жамоамиз рақиблар дарвозасига 14 тўп киритиб, ўзларининг дарвозасидан бирорта тўп ўтказмади.
Асосий эътибор учун республикамиз раҳбариятига чексиз миннатдорчилик билдирамиз, — дейди футзал бўйича Қорақалпоғистон терма жамоасининг бош тренери Исламбек Уснатдинов. — Жамоамизнинг таркиби асосан Нукус шаҳар, Қўнғирот, Кегейли, Хўжайли туманларидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчиларидан иборат. Келажакда ҳам туманларимиздан шундай қобилиятли болаларни терма жамоа таркибига қабул қилиб, мусобақаларга тайёргарлик кўрамиз.
Ҳар иккала жамоа ўйинчиларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг «Ташаккурнома»си ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.
Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев қатнашди.
Д.АБИБУЛЛАЕВ,
Қ.А.А.